Линклар

Давлатга қарашли “Ўзбекнефтегаз” компанияси Россиянинг “Газпром” ширкати билан бир миллиард долларлик шартнома имзолаши мумкин.


“Ўзбекнефтегаз” раиси ўринбосари Шавкат Мажидовга асосланиб Ассосиэйтед пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, шу тўғридаги дастлабки шартнома май ойида имзоланиши мумкин. Мажидовга кўра, Ўзбекистоннинг ғарбий минтақаларидаги газ конларини ўзлаштириш мақсадида “Ўзбекнефтегаз” шу ойда “Газпром” билан консорциум ташкил этишни режалаган.
Жорий йил бошида “Ўзбекнефтегаз” “Газпром” билан Ўзбекистоннинг қатор нефт хавзаларини қайта жихозлаш ҳақидаги 15 миллион долларлик шартнома имзолаган.
XS
SM
MD
LG