Линклар

Бағдоддаги полиция академиясига иккита ҳужум уюштирилди.


Портлаш оқибатида камида 36 полиция ходими ва талаба нобуд бўлди, ўнлаб одам яраланди. Ироқ ички ишлар вазирлиги қурбонлар сони ошиши мумкинлигини билдирди. АҚШ ҳарбийларига кўра, худкуш ҳужум оқибатида 27 одам нобуд бўлган. Интернет саҳифасида эълон қилган баёнотда ҳужум учун масъулиятни Ироқдаги Ал-Қайда гуруҳи ўз зиммасига олгани билдирилган.
Айни пайтда, Ироқдаги суннийларнинг диний ташкилоти Мусулмон уламолар кенгаши тўққиз кундан кейин ўтказиладиган парламент сайловида қатнашмаслигини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG