Линклар

logo-print

Украина ҳукумати мамлакатда пайдо бўлган парранда гриппи натижасида фавқулодда ҳолат эълон қилганидан бир кун ўтиб¸ Қримдаги 6та қишлоқда минглаб қушларнинг H5N1 вирусидан ўлгани хабар қилинмоқда.


Украина фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маҳаллий расмийси бугун ўлган қушлар сони жуда катталигини маълум қилди¸ аммо аниқ рақамни келтирмади.
Унга кўра¸ қушларнинг ўлими сабаблар ўрганилмоқда.
Қримда бундан олдин 2 ярим мингга яқин товуқ ва ғознинг парранда гриппида нобуд бўлгани хабар қилинган эди.
XS
SM
MD
LG