Линклар

Ал Қайда етакчиси Усама бен Ладеннинг ўнг қўли ҳисобланмиш Айман аз Завоҳирий ўз тарафдорларини Форз кўрфази минтақасидаги нефт заҳираларига ҳужум қилишга чақирди.


Видеотасмага ëзилган ушбу мурожаат интернет сайтларидан бирига қўйилган.
Мазкур видеомурожаатнинг бир қисми шу йилнинг 19 сентябрида Ал Жазира телеканали орқали намойиш этилган эди.
Бугун эса¸ ал Жазира ушбу видеотасмага ëзилган бошқа мурожаатларни ҳавола этиб¸ у аз Завоҳирийнинг сўнгги мурожаати эканлигини маълум қилди.
Айни пайтда¸ янгиликларнинг навбатдаги сонида бошловчи мазкур лавҳани эфирга узатишда хатоликларга йўл қўйилганини маълум қилди. Сухандонга кўра¸ телеканалнинг янгиликлар бўлими ушбу мурожаат бундан уч ой илгари эфирга узатилганини аниқлаган.
2001 йилнинг 11 сентябр воқеалари ва бошқа террорчилик ҳаракатлари учун масъулиятини ўз зимамсига олган бин Ладеннинг қаердалиги ҳамон номаълум.
Айримлар¸ у Покистон билан Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларида яширинган¸ деган фикрда.
XS
SM
MD
LG