Линклар

logo-print

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс Киевда сўзлаган нутқида БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси дунë бўйлаб АҚШ давлат идораларида хизмат қиладиган барча ходимларга тегишлилигини айтди:


"АҚШ сиëсати ҳақида гапирадиган бўлсак¸ Вашингтон мажбуриятлари ваҳший ва аксил - инсоний ҳаракатларни таъқиқловчи БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси назорати остидадир. Мазкур мажбуриятлар хоҳ Америка¸ хоҳ унинг ташқарисида бўлган АҚШ давлат идоралари ходимларига тегишлидир"¸ - деди Кондолиза Райс
Бундан олдин АҚШ ҳукумати қийноқларга қарши қонун қабул қилган эди. Кейинчалик¸ Буш маъмурияти ушбу қонун фақатгина АҚШ ҳудудида кучга эга ¸ деган маънода гапирган эди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар эса¸ бу қонун амалда АҚШ давлат идораларида хизмат қилувчилар мамлакатдан ташқарида бўлган қамоқҳоналардаги маҳбусларни қийноққа солишини англатади¸ деган эди.
Вашингтон расмийлари қўлга олинганларнинг ҳеч қачон қийноққа солинмаганлигини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG