Линклар

Туркманистон парламенти мамлакат ëнилғи ва газ секторини бевосита президент Сапармурот Ниëзов назоратига ўтиши ҳақида янги қонун қабул қилди.


Кеча Ашхободда қабул қилинган қонунга кўра¸ Туркманистонга тегишли ëнилғи ва газ соҳасидаги турли келишувларни имзолаш ва тадқиқот ишларига рухсат бериш энди фақатгина президент розилиги билан амалга оширилади.
Давлатга қарашли Туркменгаз ва Туркменнебит ширкатлари энди ҳориж компаниялари билан келишувларни мустақил равишда имзолай олмайди ва турли лойиҳаларни ҳам амалга оширолмайди.
Ушбу ҳаракатлар Туркманбошининг яқинда нефт ва газ соҳасидаги порахўрликнинг олдини олиш ҳақида махсус ҳукумат гуруҳи ташкил этиш ҳақидаги таклифидан сўнг амалга оширилди.
Ниëзовга кўра¸ Туркманистон ëнилғи ва газ расмийлари ҳорижий компаниялар билан шартномалар имзолаëтганида очиқдан-очиқ пора олади. Туркманбоши бу муаммонинг олдини олиш билан шуғулланадиган махсус одам тайинлашини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG