Линклар

logo-print

Бугун Пекинда Ўзбекистон ва Хитой Мудофа вазирлари ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказди.


Хитой ҳукуматига қарашли Синхуа ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра¸ Ўзбекистон Мудофа вазири Руслан Мирзаев ва унинг хитойлик ҳамкасби Чао Гангчуан икки томонлама муносабатлар¸ ҳарбий ҳамкорлик ва минтақавий масалаларни муҳокама этган.
Чаога кўра¸ Мирзаевнинг Хитой сафари томонлар ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига ëрдам беради.
Мирзаев эса¸ Ўзбекистон Хитой билан мазкур соҳада ҳамкорлик қилишга тайëрлигини билдирган.
Хитойдан келган бошқа бир хабарда¸ Хебей вилоятидаги кўмир конида портлаш юз бергани натижасида камида 96 кончининг бедарак йўқолгани айтилади.
Бу сўнгги икки ҳафта ичида юз берган учинчи портлашдир.
Хитой кўмир конлари дунëдаги энг хавфли ҳисобланади.
Ўтган йилнинг ўзида кўмир конида рўй берган турли ҳалокатлар натижасида 6 минг киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG