Линклар

БМТ Тараққиëт дастури эълон қилган ҳисобот хулосасига кўра¸ Марказий Осиë республикалари ўз чегараларини назорат қилиш ва божхона тизими бўйича ҳамкорлик қилишлари лозим.


Ҳисоботга кўра¸ Козоғистон¸ Қирғизистон¸ Тожикистон¸ Туркманистон ва Ўзбекистон ўз чегара ҳудудларида ҳаракатланиш қоидалари ва милиция ҳамда божхона тизимини либераллаштириши керак.
Ҳисоботда шунингдек¸ чегара ва божхона тизимини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш террорчилик ва гиëҳванд моддалар тарқалишини олдини олишга ëрдам бериши ҳам ëзилади.
Осиë тараққиëт банкининг вице президенти Жозеф Эченбергернинг таъкидлашича¸ ҳисоботдан чиқарилиши лозим бўлган асосий хулоса¸ “Марказий Осиë мамлакатларининг бир-биридан ажралиши ва узоқлашишни давом эттириши ҳалокатларга олиб келади“¸ - деган мазмунда.
XS
SM
MD
LG