Линклар

Майами халқаро аэропортида бомбаси бор, деб гумон қилинган шахс отиб ўлдирилди.


АҚШ расмийларининг маълум қилишича, йўловчилардан бири ўзининг сумкасида бомба борлигини айтганидан кейин хавфсизлик хизмати ходими уни отиб ўлдирган.
Воқеадан кейин ўтказилган текширувда, ўлдирилган йўловчининг сумкасидан бомба топилмаган.
Ички хавфсизлик бошқармасининг маълум қилишича, ўлдирилган киши 44 яшар АҚШ фуқароси бўлган, унинг террорчиликка алоқаси йўқлиги айтилмоқда.
Хабарларга кўра, қурбон сумкасида бомбаси борлигини айтгани учун хавфсизлик ходимлари уни текширмоқчи бўлган. Йўловчи бунга қаршилик кўрсатгандан кейин, уни отиб ўлдиришган.
XS
SM
MD
LG