Линклар

logo-print

Европа Комиссияси раҳбари Хосе Мануэл Баррозо Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевни ўз лавозимига қайта сайланиши билан табриклади.


Бугун йўллаган табригида Баррозо Назарбоевнинг Қозоғистонда демократияни янада такомиллаштиришга, айниқса, сайлов жараёнлари халқаро меъёрларга кўра олиб борилишини таъминлашига умид билдирди.
Қозоғистон расмийлари мухолифатга тегишли газетанинг янги сони сотувга чиқарилишига рухсат бермади.
“Жума таймс” газетаси ўтган ойда ҳам сотувга чиқарилмаган эди. Ўшанда расмийлар газетада, “Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг шаънига доғ туширувчи уйдирма маълумотлар берилган”, - деган баҳона билан, унинг тарқатилишини тўхтатиб қолган.
Бу сафар газетанинг мусодара қилинишига, унинг бош саҳифасида ўтган ҳафтадаги президентлик сайловларида амалга оширилган фирибгарликлар ҳақидаги мақола сабаб бўлди.
Мухолифатга тегишли газеталар Қозоғистонда мунтазам таъқибга учраб келмоқда. Октябр ойида Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоеванинг тадбиркорлик фаолиятига оид мақола учун “Свобода слова” газетасининг ўн минглаб нусхаси олиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG