Линклар

logo-print

Россия соғлиқни сақлаш расмийси пойтахт Москванинг қон заҳираларида ОИТВ билан зарарланган плазма борлиги эҳтимоли ҳақида маълум қилди.


Маълум бўлишича, вирус билан зарарланган қон плазмаси Воронеждан келтирилган.
Россия санитария назорати раҳбари Николай Филатов назарий жиҳатдан зарарланган қон Москванинг тиббий муассасалрига тарқатилган бўлиши мумкин, деди.
Воронеж прокуратураси беморларга ОИТВ билан зарарланган қон қуйилгани юзасидан жиноий иш очди.
Воронеж соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, ОИТВ билан касалланган донордан олинган қон 208 кишига қуйилгани ҳақида маълум қилди.

Россияга оид бошқа хабарга кўра, бугун Москвада якунланган судда Миллатчи большевиклар партиясининг 39 аъзоси бир ярим йилдан уч ярим йилгача қамоққа маҳкум қилинди.
Хабар қилинишича, айбланувчиларнинг 31 нафарига шартли қамоқ муддати белгиланган.
Судланувчилар ўтган йилнинг 4 декабрида Россия президенти маъмуриятининг биноларидан бирига бостириб кириб, тартибсизликлар уюштирганликда айбланаётган эди.
Россия ҳукуматига мухолиф бўлган МБПга рус ёзувчиси Эдуард Лимонов етакчилик қилади. Бу партия экстремизмда айбланиб, қонундан ташқари, деб эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG