Линклар

Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод яна Исроилга оид баёнот берди.


Аҳмадийнажоднинг таъкидлашича, Иккинчи жаҳон урушида миллионлаб яҳудийларнинг ўлдирилиши учун масъул бўлган мамлакатлар Исроил давлатини ўз ҳудудида жойлаштириши лозим.
ИРНА ахборот агентлигининг маълум қилишича, Аҳмадийнажод Яқин Шарқда Исроил давлатини қўллаб-қувватлаётган Германия, Австрия ва бошқа Европа мамлакатлари ўтмишда яҳудийларнинг таъқиб қилингани учун, Исроил давлатини ўз ҳудудида жойлаштириши лозимлиги ҳақидаги фикрларни айтган.
Аҳмадийнажод яҳудийларнинг таъқиб қилиниши учун фаластинликлар жавоб бермаслиги лозимлигини таъкидлаган.
Эрон президенти бу фикрларни Маккада ўтказилган матбуот анжуманида айтган. Октябр ойида Аҳмадийнажоднинг “Исроилни жаҳон харитасидан ўчириш керак”, деган баёноти шов-шувларга сабаб бўлган эди.

Айни пайтда, Фаластиндан олинган хабарларда, Исроил армияси Ғазода ўтказган ҳарбий амалиётида қурбонлар бўлгани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, воқеада камид бир фаластин жанггариси ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG