Линклар

logo-print

Ироқдан олинаётган хабарларга кўра, Бағдодда худкуш шахс амалга оширган портлашда 30 киши ҳалок бўлган ва кўплаб одам жароҳатланган.


Полицияга кўра, портлаш автобусда юз берган.
“Автобус Ал-Нанда автобус бекатидан Насирияга йўл олаётганда автобус ёнида турган эдим. Шу пайт автобус портлади. Автобусда етти-саккиз кишининг яраланганини кўрдим, қолганлар ҳаммаси ҳалок бўлган эди. Худкуш кимса портлатган бўлса керак”, - дейди воқеа гувоҳларидан бири.
Айни пайтда, Ироқда 4 нафар христиан динига мансуб ҳориж фуқароларини ўғирлаб кетган жанггарилар уларни қатл қилиш муддатини 48 соатга чўзди. Жанггарилар ироқлик махбусларни озод этишни талаб қилмоқда.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, асирларни ўлдирамиз, деб билан таҳдид қилаётган жанггарилар гуруҳи қатл муддатини шанба кунгача чўзган.
26 ноябр куни ўғирлаб кетилганлар орасида икки канадалик, бир британиялик ва бир америкалик бор.
XS
SM
MD
LG