Линклар

Шайбон Деярли олти ойдан буён ҳибсда сақланиб келинаётган “Бирлик халқ ҳаракати” партияси раиси ўринбосари Ҳамдам Сулаймонов соғлиғи ёмонлашгани инобатга олиниб, озодликка чиқарилди.

Ҳ.Сулаймоновнинг сўзларига кўра, ҳибсхонада бир неча марта юрак хуружига учрагани сабабли инсонпарварлик тамойилидан келиб чиқилиб, эҳтиёт чораси ўзгартирилган.

“Бизга муносабат ёмон бўлгани йўқ. Тазйиқлар бўлмади. Биз билан маъмурий гаплашилди. Фаолиятимизни текшириб кўришди, шекилли”, - деди Ҳ.Сулаймонов.

Унинг айтишича, 13 май куни “Бирлик” вакиллари Андижондаги қуролли шахслар билан ҳокимият ўртасида воситачи бўлиш таклифи билан расмийларга мурожаат қилган. Аммо расмийлар бунга рози бўлмаган. Шунинг учун улар Андижонга бормаган.

“Шунга қарамай, афтидан бу борада ички ишлар идораларига бироз нохолис маълумотлар етказилган ва ана шу маълумотларга аниқлик киритилгунга қадар эҳтиёт чораси сифатида бизни ҳибсда сақлаш мақсадга мувофиқ топилган”, - деди Ҳ.Сулаймонов.

Айни пайтда “Бирлик” партиясининг яна бир неча аъзоси ҳамон ҳибсда сақланмоқда.

Ҳ.Сулаймоновнинг таъкидлашича, айни пайтда улар “Тоштурма”да сақланмоқда. Судгача улар учун ҳам эҳтиёт чораси чораси ўзгартирилиб, очиққа чиқарилиши эҳтимолдан холи эмас.

Партия раисининг ўринбосари қамоққа олингунга қадар бўлган фаолиятини давом эттириши-эттирмаслиги ҳақида ҳали аниқ тўхтамга келмагани, ҳозир соғлиғини тиклаш тўғрисида ўйлашини билдирди.
XS
SM
MD
LG