Линклар

НАТО Афғонистондаги барқарорлаштирувчи кучлар фаолиятини келаси йил мамлакатнинг бошқа минтақаларига ёйиш тўғрисида қарор қабул қилди.


Афғонистон ҳукумати НАТО расҳбариятининг бундай қарорини олқишлади. Ҳозирда Афғонистонда НАТО етакчилигида тўққиз минг ҳарбий тинчликни таъминлаш билан шуғулланмоқда. НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг пайшанба кунги йиғилишида келаси йил Афғонистонга қўшимча олти минг ҳарбий жўнатишга келишилди.
Шунингдек, Афғонистонга сафар қилаётган Норвегия Бош вазири Осло расмийлари келаси йилда халқаро кучлар ихтиёрига “Ф-16” русумидаги учқичлар беришини маълум қилди.
Айни пайтда, икки ҳафта олдин Мазори Шариф шаҳри яқинида рўй берган портлаш оқибатида яраланган швециялик иккинчи ҳарбий 9 декабр куни оламдан ўтди.
XS
SM
MD
LG