Линклар

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей Осло шаҳрида Эроннинг ядровий дастури борасидаги тортишувлар чўзилиб кетганини ва халқаро ҳамжамият сабри тугаб бораётганини айтди.


“Биз Эроннинг ядровий дастури кўламини аниқлаш борасида анча вақтдан бери Эрон раҳбарияти билан бирга ишлаяпмиз. Аммо бу ҳозиргача самара бергани йўқ. Махфий дастурнинг анча қисмини билишимизга қарамай, унинг энг муҳим қисмини аниқлашга муваффақ бўлмадик. Мен Эрон раҳбариятини бу борада ошкор ва фаол бўлишга чақираман. Олиб борилган уч йиллик ишлардан сўнг Эроннинг ядровий дастури тўғрисида тўлиқ маълумот бўлмади. Шу боис халқаро ҳамжамият сабр-косаси тўлиб тошяпти”, – деди Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Муҳаммал ал-Барадей. Унга 10 декабр куни Осло шаҳрида Тинчлик учун халқаро Нобел мукофоти топширилади.
XS
SM
MD
LG