Линклар

logo-print

Болтиқ денгизи орқали Россиядан Германияга қувур ётқизиш бошланди.


Бугун Вологда вилоятида бўлиб ўтган тантанали маросимда сўзлаган Россия Бош вазири Михаил Фрадков мазкур қувур Европанинг энергия хавфсизлигини таъминлашини айтди:
“Бу қувур газ таъминотини анча енгиллаштиради ва барқарорлаштиради. Энг муҳими, бу лойиҳада қатнашаётган давлатларнинг энергия хавфсизлиги мустаҳкамланади”, – деди Россия Бош вазири.
Бир минг 200 километрлик мазкур қувур линиясини Россиянинг “Газпром” ва Германия ширкатлари ташкил этган консорциум қурмоқда. Унинг биринчи қисми 2010 йилда ишга тушиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG