Линклар

Афғонистондан келаётган хабарларга кўра, мамлакат жанубидаги Хилманд вилоятида толиблар туман маъмурияти биносига ҳужум уюштирган.


Уч соат давом этган отишма оқибатида етти нафар афғон полициячиси, беш нафар ҳужумчи ҳалок бўлган.
Бугун Ироқда тўрт нафар Америка ҳарбийси ўлдирилган. Бу ҳақда Бағдаддаги АҚШ ҳарбий қўмондонлиги маълум қилди. Қўмондонлик матбуот мулозими Дэвид Абраамсга кўра, икки Америка ҳарбийси Бағдод жануб-ғарбидаги Юсуфия назорат пунктига қилинган ҳужум оқибатида, қолган икки ҳарбий эса Бағдодда қўлбола ясалган бомба портлатилгани оқибатида ҳалок бўлишган.
Айни пайтда Ироқ полицияси олиб қочиб кетилган Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари билан таржимон сифатида ҳамкорлик қилган Миср фуқароси гаровга олувчилар тарафидан ўлдирилганини маълум қилди. Унинг жасади Тикрит шимолидаги Хажая худудида топилган.
XS
SM
MD
LG