Линклар

189 давлат экология вазирлари бугун Канаданинг Монреал шаҳрида учрашиб, глобал иқлим ўзгаришига қарши янги чора-тадбирлар борасида музокара олиб боришга келишиб олдилар.


Бўлғуси музокараларда атмосферага чиқинди газларни чиқаришни чекловчи Киото протоколини имзолашдан бош тортаётган Қўшма Штатлар ҳам қатнашадиган бўлди.
БМТнинг иқлим ўзгариши анжуманига раислик қилаётган Стефан Диан буни катта ютуқ дея таърифлади.
"Бу глобал ҳамжамият учун катта ғалабани англатади. Эндиликда мамлакатлар ҳукуматлари иқлим ўзгариши муаммоси ечимини излашда тажриба алмашиш, бу борада стратегия ишлаб чиқиш борасида ўртоқлашиш имконига эга бўлдилар", - деди Стефан Диан.
Шунингдек, анжуман қатнашчилари Киото протоколининг амалда тадбиқ этилиши, протоколнинг амалий муддатини узайтириш масалаларини ҳам мухокама этдилар.
XS
SM
MD
LG