Линклар

Атом энерегияси бўйича халқаро агентлик ва унинг бошлиғи Муҳаммад Ал-Бародай 2005 йилги Нобел Тинчлик мукофотига сазовор бўлди.


Бу ҳақда бугун Осло шаҳрида эълон қилинди. Нобел тинчлик мукофоти Ал-Бародай ва у бошқараётган ташкилотга уларнинг ядровий қуроллар тарқалишини тўхтатиш борасидаги фаолияти учун берилган.
"Мен бу йилги тинчлик мукофоти лауреати бўлган Ал-Бародайдан олтин медал ва дипломни олишини сўрайман", - деди Халқаро Нобел Қўмитаси раиси Оле Моес.
Ўз навбатида Ал-Бародай Норвегияда чиқадиган "Афтенпостен" газетасига ядровий қурол тарқалишини олдини олиш урунишларида куч ишлатиш методларидан воз кечиш зарурлигини таъкидлаган. Кузатувчилар Атом энергияси агентлиги бошлиғининг бу баёнотини, ядровий дастурларини ривожлантиришга уринаётган Эронга қарши куч қўллашга қарши атилган баёнот, деб билмоқдалар. АҚШ Эронни ядровий қурол ишлаб чиқараётганликда айблаб келган. Айни пайтда Теҳрон мамлакатда бойитилган уран ишлаб чиқариш халқаро ҳамжамият эътирозига қарамай давом этишини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG