Линклар

Ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаëтган Анте Готовинани қўллаб-қувватлаш мақсадида Хорватиянинг Сплит шаҳрида бир неча ўн минг одам иштирокида намойиш бўлиб ўтди.


Намойиш маҳаллий уруш фахрийлари уюшмаси томонидан уюштирилди. Намойишчилар Хорватия армиясининг собиқ генерали Готовина портрети ва миллий байроқлар кўтариб чиқди:
Анте Готовина бизнинг қаҳрамон. Анте¸ Анте дейишарди одамлар.
Готовина кеча Гаагадаги Халқаро трибуналга ихтиёрига топширлиди. У ўтган чоршанба куни Испаниянинг Канари оролларида қўлга олинган эди.
Готовина Халқаро Трибунал қидираётган шахслар рўйхатинида дастлабки уч кишининг биридир.
БМТ суди Готовинани 1991-95 йиллардаги урушда 150 сербни ўлдирганлик ва минглаб сербларни ўз жойларидан кўчириб юборганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG