Линклар

logo-print

Россияда¸ миграция масалалари билан шуғулланувчи энг йирик ноҳукумат ташкилоти ўз фаолиятини тўхтатди.


Муҳожирлар масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар форуми раҳбари Лидия Графова Эхо Москвы радиосига берган интервюсида, ноҳукумат ташкилотлар фаолияти борасидаги ҳукумат таклиф этаётган янги қонунга оид қарорлар қабул қилинганидан кейин¸ ҳорижий ҳомийлар ташкилотга бераётган молиявий кўмакни тўхтатиб қўйганини айтди.
Таклиф этилаётган қонунга кўра¸ ҳорижий ноҳукумат ташкилотларнинг Россияда фаолият юритаëтган филиаллари қайтадан рўйхатдан ўтиши ва уларга берилаётган молиявий кўмакни чеклаш кўзда тутилган.
Европа Кенгаши ва АҚШ ушбу қонунни танқид қилди.
Шундан сўнг¸ Владимир Путин Европа Кенгаши ва бир қатор ноҳукумат ташкилотлари эътирозини инобатга олиб¸ мазкур қонунга ўзгартишлар киритилишини ваъда қилди.
XS
SM
MD
LG