Линклар

Афғонистондан олинган хабарга кўра, Қандаҳор шаҳрида АҚШ ҳарбийларига қарашли автоколонна олдида ҳудкуш шахс ўзини портлатиб юборган.


Уч киши жароҳатлан. Улардан бирининг аҳволи ўта оғир.
Мазкур ҳужум толибон жанггариларининг халқаро коалиция кучларини мамлакатдан чиқариб юбориш ҳақида фатвоси эълон қилинганидан сўнг амалга оширилди.
Фатвода шунингдек, АҚШ ва Британия кофирларига хизмат қилаётган Афғонистон президенти Ҳамид Қарзайни ўлдиришга чақирилади.
Айни пайтда, Ал Қойда тармоғида иккинчи шахс ҳисобланган Айман аз Завоҳирий видео тасма орқали қилган мурожаатида барча мусулмонларни Ғарбга қарши жиҳод бошлашга чақирган.
Аз-Завоҳирий ўз мурожаатида шунингдек¸ толиблар етакчиси Мулла Умарни Афғонистоннинг катта ҳудудларини ўз назоратига қайтариб олгани билан табриклаган.
XS
SM
MD
LG