Линклар

Ироқ расмийлари келаëтган пайшанбага белгиланган сайловларнинг тинч ўтиши учун кучайтирилган хавфсизлик чоралари кўрилишини маълум қилди.


Бағдодда ўтказилган матбуот анжуманида Ироқ ички ишлар вазири Бакир Солағ мамлакат бўйлаб 5 кунлик дам олиш эълон қилинишини, одамларнинг қурол олиб юришини тақиқлаш ва тунги комендантлик соати жорий этилишини айтди. Шунингдек, сешанбадан жумага қадар барча чегара постлари ва аэропортлар ёпилиши кўзда тутилган.
Ироққа оид бошқа хабарларда айтилишича халқаро тинчликпарвар ташкилотининг ўғирлаб кетилган 4 ходимини қатл этиш муддати тугаган.
Икки канадалик, бир америкалик ва бир британиялик бундан икки ҳафта олдин гаровга олинган эди.
Уларни ўғирлаб кетган жанггарилар гуруҳи АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларидан мамлакат қамоқхоналаридаги маҳбусларни озод этишни талаб қилиб, акс ҳолда гаровдагиларни қатл қилиш билан таҳдид қилмоқда.
XS
SM
MD
LG