Линклар

Лондон шимолидаги ëнилғи омборларидан бирида эрта тонгда кучли портлаш юз берди.


Портлаш ëнғинга сабаб бўлди.
Расмийларга кўра¸ камида 39 киши жароҳат олган. Улардан 4 нафарининг аҳволи жуда оғир.
Англия шимоли билан жанубини туташтирувчи автомагистрал хавфсизлик нуқтаи назаридан ëпиб қўйилган. Аммо Лондон атрофидаги йирик аэропортлардан бири Лутун аэропорти йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда.
Маҳаллий ўт ўчириш ва қутқарув бошқармаси матбуот хизмати ходими Жейн Вайн гапиради:
"Бизни воқеа жойидан кўтарилаётган заҳарли тутун хавотирга солмоқда. Одамларни у ерга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилмоқдамиз. Тутун бошқа ҳудудларга ҳам тарқалмоқда. У жуда секин тарқалмоқда¸ бироқ тутун улкан булутга айланган. Тутун заҳарлими, йўқми билмаймиз¸ бироқ Ҳемел Ҳемпстид ва унга қўшни ҳудудларда яшовчиларидан ойна ва эшикларини маҳкам беркитиб¸ уйдан чиқмасликларини сўраяпмиз"¸ - деди Жейн Вайн.
Портлашлар шу даражада кучли бўлганки¸ уларнинг товуши Лондоннинг бошқа мавзеларида, воқе жойидан 40 километр узоқда ҳам эшитилган.
XS
SM
MD
LG