Линклар

Қирғизистон президенти Қурманбек Бакиев мамлакатдаги мустақил телерадиокомпания атрофидаги жанжалларга сабаб бўлган вазиятни текширишни буюрди.


Гап Бишкек ҳукуматини танқид қилиб келаётган Пирамида телерадиокомпанияси ҳақида бормоқда. Ўтган ҳафт компания биносини бир гуруҳ одамлар куч билан ишғол қилишга уринган. Баъзилар Пирамида канали биносига ҳужумни Медиа-Инвест ширкати уюштирган деб тахмин қилмоқда. Бу ширкат Пирамида телерадиокомпаниясининг 50 фоиз акцияларига эгалик қилади.
Медиа-Инвестнинг адвокати бу айбловларни рад этди.
Бакиев бош вазир ўринбосари Адахан Мадумаровга вазиятни ўриганиш ҳақида буйруқ берди.
Айни пайтда Пирамида компаяниси ходимлари ва Қирғизистондаги бошқа матбуот вакиллари парламент олдида норозилик намойиши ўтказиди. Уларнинг таъкидлашича, Пирамида телеканалига нисбатан таъқиблар ортида сиёсий сабаблар бор.
XS
SM
MD
LG