Линклар

Хорватиялик собиқ генерал Готовина Гаагадаги ҳарбий трибуналда унга қўйилаётган етти айбловларни инкор этди.


Ҳарбий жиноятларда айбланаётган Готовина ўтган ҳафта ҳибсга олинганидан кейин, унинг иши бугун биринчи марта халқаро трибуналда кўрилди.
Собиқ генерал инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.
Готовина ўтган пайшанба куни Испанияда қўлга олинди.
Генерал Готовина Гаага суди қидираётган ҳарбий жинятчилар рўйҳатида, Радован Караджич ва Ратко Младичдан кейин учинчи ўринда эди.
Бироқ кўпчилик хорватлар Готовинани уруш қаҳрамони деб ҳисоблайди. Кеча Хорватиянинг Сплит шаҳрида, Готовинани қўллаб- қувватлаб минглаб одам намойиш ўтказилди.
Айни пайтда, Югославяининг собиқ президенти Слободан Милошевич устидан ўтказилаётган судда олти ҳафталик танаффус эълон қилинди.
Маълум бўлишича, Милошевич унга Москвага даволаниш учун боришга руҳсат беришларини илтимос қилган. Гаага судялари бу илтимос ёзма равишда топширилгандан кейингина кўриб чиқилишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG