Линклар

Россия Президенти Владимир Путин кутилмаганда Чеченистонга борди.


Президент Путин янги сайланган Чеченистон парламентининг очилиши мажлисида иштирок этди.
Пойтахт Грознийга вертолетда келган Путин парламент сайловларида ва умуман тинчлик ўрнатиш жараёнида иштирок этган чеченистонистонликларга миннатдорчилик билдирди.
Чеченистон парламенти 1999 йилдан бери биринчи марта мажлис ўтказмоқда. Ўшанда Россия бош вазири бўлган Владимир Путин, тоғли ўлкада кремл ҳукмронлигини қайта ўрнатиш мақсадида Чеченистонга қўшинларни юборган эди.
27 ноябр куни бўлиб ўтган сайловларни чечен айирмачилари кўзбўямачлик дея баҳолаб, унда қатнашмади. Мазкур овоз бериш жараёни натижаси ўлароқ Кремлга содиқ “Единая Россия” партияси чеченистон парламентидаги 58 ўриннинг 33тасига эаг бўлди.
Россиялик ва халқаро инсон ҳуқуқлари фаоллари мазкур сайловларга сиёсий жараёнга “ўхшатма”, дея баҳо беришди.
XS
SM
MD
LG