Линклар

Байрутда юз берган портлашда Ливан парламенти депутати ва медиа магнат Жибран Туений ҳалок бўлди.


Портлаш Байрут шарқидаги Мекалис мавзесида Туенийнинг авто-кортежи ўтиб кетаётганда юз берди. Полицияга кўра, воқеада яна 10 киши ҳалок бўлган.
Ливаннинг собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўғлига яқин бўлган матбуот корчалони Туений “Ан-Наҳар” газетасининг эгаси бўлган.
У Ҳаририйнинг ўлдирилишидан кейин ташкил топган халқ ҳаракатининг етакчиларидан бири эди. Туений шунингдек, ўзининг аксил Сурия қарашлари билан танилган.
Ўзларини “Ливан бирдамлиги ва озодлиги курашчилари” деб атаётган гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Ливан парламентидаги Сурияга қарши депутатлар Туенийнинг ўлдирилишида Дамашқни айбламоқда.
Суриянинг ўзи, портлашни қоралаб баёнот берди. Туений сўнги ойларда ўз ҳаёти учун хавотирлар туфайили Ливандан ташқарида яшаба келаётган эди. У ўлдирилишидан бир кун олдин Париждан қайтган эди.
XS
SM
MD
LG