Линклар

Озодлик радиосининг Тошкент бюроси ёпилди.


Бу ҳақда 12 декабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирилиги матбуот хизмати Озодлик радиосининг муваққат президенти Жэфф Тримбл номига юборган мактубида хабар қилинади.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Илхом Зокиров имзолаган мактубда айтилишича, “Озодлик” радиосининг Тошкент бюросида фаолият юритган ўзбек, туркман, тожик ва қозоқ хизмати мухбирлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ташқи ишлар вазирлигидан аккредитациядан ўтмаган ҳолда, журналистик фаолият олиб борган, бу эса Ўзбекистон қонунчилигининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади. Шу боис Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Озодлик радиосининг Тошкент бюроси аккредитациясини узайтиримасликка қарор қилди, дейилади мактубда.
Озодлик радиоси муваққат президенти Жэф Тримбл Ўзбекистон ҳукумати қарорини ўзбек халқининг хуқуқларига нисбатан навбатдаги ҳужум дея баҳолади.
Қароргоҳи Лондонда жойлашган матбуотни ҳимоя қилувчи “19 модда” номли ташкилоти ҳуқуқшуноси Питер Ноорландер, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Озодликнинг Тошкент бюросини ёпишга асос қилиб олган фикрларнинг ўзи халқаро қонунларга зид эканини айтади.
“Ўзбекистонда мустақил журналистларнинг аккредитациядан ўтишини талаб қилувчи қонун бўлса, бундай қонуннинг ўзи Ўзбекистон ҳукумати имзолаган халқаро қонун ва битимларга мос келмайди”, - дедйди ҳуқуқшунос Ноорландер.
Озодлик радиоси август ойининг бошида Ўзбекистон ҳукуматига Тошкентдаги бюро аккредитациясини узайтиришни сўраб, мурожаат қилган эди.
Ташқи ишлар вазирлигининг мактубида, шунингдек, ҳозирда аккердитацияси бўлган мухбирларнинг фаолияти муддатидан аввал тўхтатилиши ҳақида хабар қилинади.
XS
SM
MD
LG