Линклар

logo-print

Озодлик радиоси Тошкент бюроси ëпилди

  • Абдулла Искандар

Бу ҳақда 12 декабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги факс орқали Озодлик радиосининг Тошкентдаги идорасига жўнатилган мактубда айтилади.

Ташқи ишлар вазирлигининг 09 дроб 21 262 рақамли ҳужжатидан иқтибос келтирамиз.

"Озодлик радиосининг Тошкент бюроси ўз иш фаолияти давомида Ўзбекистон ҳудудида ўзбекистон фуқароларидан мухбир-ҳамкор сифатида актив фаойдаланди. Улар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигидан акредитатциядан ўтмаган холда¸ журналистик фаолият билан ноқонуний шуғулланишмоқда¸ бу эса Ўзбекистон республикаси қонунларининг қўпол тарзда бузилишидир.

Ўзбекистон республикасидаги хорижий оммавий аҳборот воситалари мухбирларининг проффессионал фаолиятини мувофиқлаштирувчи қоидаларга риоя қилмагани боис Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Озодлик радиоси Тошкент бюроси акредитациясини чўза олмасликка мажбур бўлди.

Айни пайтда Озодлик радиоси мухбирлари Садриддин Ашуров¸ Ражапова Ўғилжон¸ Аҳроров Мирасрор ва Бойжонова Гулнораларнинг акредитацияси муддатидан олдин тўхтатилди."


Мактуб остига Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мулозими Илхом Зокиров имзо қўйган.

Озодликнинг Тошкент бюроси ëпилиши кейингги бир йил ичида Ўзбекистонда бўлаëтган сиëсий жараëнлар занжирининг бир ҳалқасидир¸ дея баҳоланмоқда.

Бу фикрни Ўзбекистон журналистлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти раиси Юсуф Расулов ҳам такидлади.

Озодлик радиоси ëпилиши юзасидан Ўзбекистон демократик конгресси баëнот эълон қилди.

Ўзбекистон ЭДП бош котиби Отаназар Ориповга кўра деспотик жамиятлар доимо эркин сўз душмани бўлишган.

Америка овози радиосининг собиқ мухбири¸ хозир мамлакат ташқарисида юришга мажбур бўлган Тўлқин Қораев ҳам Ўзбекистонда эркин сўз айтиш муҳити буткул йўққа чиқарилганини таъкидлади.

Ўзбекистон қамоқхоналарининг собиқ махбуси ëзувчи Сапар Бекжонга кўра, бу АҚШ конгрессига қаратилган зарбадир.

Инсон ҳуқуқулари умумжаҳон декларациясининг 19 моддасида ҳар ким ўзи ҳохлаган аҳборотни излаш олиш ва тарқатиш ҳуқуққига эга дейилган. Айни калима Ўзбекистон конституциясида ҳам бор.

Лондондаги 19 модда деб номланган матбуотни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳуқуқшуноси Питер Норландерга кўра Ўзбекистон ҳукуматининг Озодлик офисини ëпишга ҳуқуқий асослари йўқ эди.

"Ўзбекистонда акредитатциядан ўтишни талаб қилувчи қонун бўлса Бу қонун Ўзбекистон имзолаган барча ҳалқаро ҳуқуқий маëрларга зиддир", - дейди Питер Норландер.
XS
SM
MD
LG