Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабоний иккинчи президентлик муддатига қолмаслигини маълум қилди.


Бугун чиқарган баëнотида Талабоний фақат қоғоздаги президентга айланиб қолишни истамаслигини айтади.
Талабонийга кўра¸ мамлакат янги конституциясида президентнинг иккинчи муддатга қолиш ҳуқуқига эга эмаслиги ëзилган.
Шу йилнинг январ ойида бўлиб ўтган сайловларда Жалол Талабоний Ироқ ўтиш даври президенти этиб сайланган эди.
Янги конституция эса¸ октябр ойида қабул қилинди.
Пайшанба куни Ироқда парламент сайловлари бўлиб ўтади.
Парламентга аъзолар эса¸ мамлакат янги президентини тайинлаш ваколатига эга бўлади.
Ироқдан олинган бошқа хабарда сунний арабларнинг етакчи сиëсий арбобларидан бирининг ўлдириб кетилгани айтилади.
Полицияга кўра¸ Мизҳар ал Дуламий Рамадий шаҳрида сайлов олди кампанияси олиб бораëтган пайтда отиб кетилган.
Дуламий пайшанба кунги парламент сайловларида иштирок этиш учун ўз номзодини қўйган эди.
XS
SM
MD
LG