Линклар

Россиялик дипломатларга кўра Кремл Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририй ўлими сабабларини ўрганаëтган БМТ тергов гуруҳига кўпроқ вақт берилишига қарши эмас.


Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Александр Яковенко баëнот берди. Россия расмийси терговга объектив ëндашиш ва жараëнни сиëсийлаштирмаслик лозимлигини ҳам таъкидлади.
БМТ тергов гуруҳига раҳбарлик қилаëтган Детлев Мехлис Сурия расмийлари ўз гуруҳи билан етарлича ҳамкорлик қилмаëтгани туфайли Хавфсизлик Кенгашидан тергов жараëнини яна 6 ойга чўзишни сўради.
XS
SM
MD
LG