Линклар

Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо 150га яқин мамлакат етакчилари Ҳонг Конгда давлатлараро савдони енгиллаштириш имконини берадиган битимни муҳокама қилмоқда.


Саммит иши давомида глобаллашув ва Жаҳон Савдо Ташкилотига қарши ўнлаб одам полиция ўраб олган ҳудудга ëриб киришга уринди.
Олтмишга яқин намойишчиларни тўхтатиш учун полиция кўздан ëш оқизувчи газдан фойдаланди. Намойишчиларнинг аксарияти жанубий кореялик фермерлардир.
ЖСТ аъзолари қашшоқ мамлакатларда савдони либераллаштириш масаласи бўйича бир тўхтамга келишга умид билдирмоқда.
Ҳонк Конг шаҳар бошлиғи Доналд Тсанг гапиради:
"Биз савдо тараққиëтнинг бирламчи омили эканлигига ишонамиз ва у тараққиëт йўлида хизмат қилиши керак. Амалга оширмоқчи бўлган вазифамиз, ривожланаëтган иқтисодий тизимлар ҳам эркин ва очиқ савдодан ўз даромадига эга бўлиши учун уларнинг халқаро тизимга яхшироқ интеграциялашига ëрдам беришдир"¸ - деди Ҳонг Конг раҳбари.
XS
SM
MD
LG