Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:17

SMS Ўзбекистонда ҳам SMS


Уяли телефонлардаги SMS тизими жаҳон бўйлаб арзон ва қулай ахборот алмашиш воситасига айланиб бормоқда. Нафақат оддий сўзлашув, балки сиёсий фаолият, сайловолди тарғибот кампанияларида ҳам SMS кўпчиликка қўл келмоқда.

1990 йилда пайдо бўлган SMS матн жўнатиш тизими бугунги кунда энг оммабоп маълумот алмашиш воситасига айланди. Кимдир дўстлашиш, кимдир дўстига сўнгги сўзни айтиш, кимдир эса эълон тарқатишда бу тизимдан фойдаланади. Аммо SMSда матн юбориш ҳажм жиҳатдан чекланган. Фақат 160тагача белгидан иборат матнни юбориш мумкин. Шу боис сўнгги пайтда SMSнинг ўзига хос қисқартирилган сўзлардан иборат алифбоси шаклланиб улгурди. Ўзбекистонлик талаба Сабоҳиддининг айтишича, олти-етти харфдан иборат сўзни бир харфда ифодалаш мумкин.

Гарчи, мутахассислар ёшлар орасида шаклланиб улгурган бундай қисқартамалар ёшлар билим савиясига салбий таъсир этишини айтишса-да, британиялик профессор Фразер Рейд буни мулоқот қилишнинг энг қизиқарли усули деб ҳисоблайди.

“SMS бу ёру-биродарлар, дўстлар билан мулоқот қилишнинг энг қизиқарли йўли ва бундай мулоқот нафақат ёшлар орасида, балки бошқа ёшдаги одамлар орасида ҳам оммалашган", - дейди британиялик мутахассис Фразер Рейд.

Марказий Осиё давлатларида ҳам уяли телефон мижозлари сони ортиши баробарида SMS фойдаланувчилари ҳам кўпаймоқда. Қирғизистонда бугунги кунда ёшларнинг 60 фоизи уяли телефонига эга ва улар учун ҳам SMS дўстлар билан мулоқот қилишнинг энг қулай воситасидир. Ўзини Жазгул деб таништирган қирғизистонлик мана бу қиз ҳаётини SMS сиз тасаввур қилолмаслигини айтади. Жазгул 160 белгидан иборат Эс-Эм-Эс матнини бир дақиқада ёза олишини айтади.

Қирғизистонга қўшни Ўзбекистонда ҳам SMS ёшлар орасида оммалашган. Ўзбекистонда уяли телефонларда гаплашиш нархи қиммат бўлгани боис кўпчилик учун ҳам нарх ҳам тезлик жиҳатдан SMSда мулоқот қилиш қўл келмоқда.

SMS нафақат оддий сўзлашув, балки сиёсий тадбирларни уюштириш, сайловолди тарғибот жараёнларида ҳам қулай восита бўлиб ҳизмат қилмоқда. Эронда сентябр ойги сайловларни бойкот қилишда кўпчлик SMSдан фойдаланди. Сайловнинг иккинчи босқичида эса ёшлар ашаддий миллатчи Аҳмадинажодга қарши, эхтиёт бўлинг Толибон хокимиятга келяпти, деган мактубларни SMS орқали тарқатишди. Шунга қарамай Аҳмадиннажод Эронда президентлик курсисини эгаллади.

Юқори технологиялар ривожланишда давом этар экан SMSнинг имконлари кенгайишини башорат қилмоқда мутахассислар. Балки, келажакда SMS орқали китоб, газета ўқиш, балки телевизор кўрса бўлар. Суҳбатдошимиз Сабоҳиддин бунга ишонади.
XS
SM
MD
LG