Линклар

Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мўттақий икки кунлик расмий сафар билан Покистонга борди.


Мўттақийнинг Покистон президенти Парвез Мушарраф ва Бош вазир Шавкат Азиз билан учрашиши режалаштирилган.
Исломободга бориши билан Мўттақий: ”Покистон Эроннинг дўсти ва биродаридир”¸ - деди. Унга кўра¸ икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг тобора мустаҳкамланиши Эрон ташқи сиëсатининг устувор масалаларидан биридир. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, учрашувларда Теҳрон ядровий дастури масаласи ҳам муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG