Линклар

Россия ҳукуматига қарашли “Газпром” компанияси Украинага узатиладиган газ келаси йилдан бошлаб жуда баланд нархда сотилишини маълум қилди.


Бунга расмий Киевнинг Россия газини экспорт қилиш юзасидан музокараларни чўзиб юборгани сабаб бўлган. Газпром кенгаши раиси ўринбосари Александр Медведев компания ўз газини Европага неча пулга экспорт қилса¸ Украинага ҳам шунча нархда сотади¸ деди.
“Газпром” вакилига кўра¸ Кремлнинг расмийларининг бундай қарор қабул қилишига дунё бозорларида нефт ва газ нархининг ошгани сабаб бўлган:
"Украина музокаралар жараëни билан вақтни ўтказиб юборди ва бугун эски нарх ҳақида ҳеч қандай гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Бозорда вазият мунтазам ўзгариб турибди. Шунинг учун бугун Россия газини Украинага фақатгина янги нарх бўйича экспорт қилиниши ҳақида гапира оламиз холос”, - деди “Газпром” вакили.
Украина президенти Виктор Юшченко Россия газини Украинага экспорт қилиш бўйича музокаралар олиб бораëтганларни масалага сиëсий тус бермасликка чақирди.
XS
SM
MD
LG