Линклар

Куала Лумпурда АСЕАН ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашуви давом этмоқда.


Йиғилишда Шарқий Осиëда савдо ва иқтисодий соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган янги форум ташкил этилди.
Малайзия Бош вазири Абдуллоҳ Аҳмад Бадавий саммит мезбони сифатида янги Шарқий Осиë ҳамжамияти ташкил этилганини маълум қилди:
"Келажакда ўзаро ҳамкорлик ривожланса, мустаҳкамланса ва давлатларнинг бир-бирини тушуниши яхшиланса¸ Шарқий Осиë ҳамжамияти амалда шаклланган бўлади¸ деган фикрга келдик”, - деди Малайзия ҳукумати бошлиғи.
Президент Владимир Путин раҳбарлигидаги Россия Федерацияси делегацияси Саммитда кузатувчи сифатида қатнашмоқда.
Аммо таҳлилчиларга кўра¸ саммит давомида Россия янги ташкилотига аъзо бўлиш-бўлмаслиги ҳақида бир тўхтамга келмаган.
Мазкур гуруҳ тарафдорлари бу ташкилот Осиë – Тинч океани давлатлари ўртасида эркин савдо блоки сифатида хизмат қилади¸ деган фикрда. Куала Лумпур саммитида шунингдек¸ Япония¸ Хитой¸ Жанубий Корея¸ Ҳиндистон¸ Австралия ва Янги Зеландия давлат раҳбарлари иштирок этмоқда. Саммитга Жануби-шарқий Осиë мамлакатлари уюшмаси мезбонлик қилмоқда.
Бруней¸ Камбоджа¸ Индонезия¸ Лаос¸ Малайзия¸ Мянма¸ Филиппин¸ Сингапур¸ Таиланд ва Вьетнам ушбу уюшмага аъзо давлатлардир.
XS
SM
MD
LG