Линклар

logo-print

Андижон воӄеалари муносабати билан Тошкентда судланаётган вилоят ички ишлар бошӄармаси раҳбарларини андижонлик аҳоли вакиллари айбдор деб билмайди


Турғунбек Андижонлик дастлабки суҳбатдошимиз, эндиликда судланаётган милиция раҳбарлари ҳам аввалги судланганлар каби Андижон воӄеаларининг гувоҳлари эканини ва бу гувоҳлар Ўзбекистон президенти томонидан йўӄ ӄилинаяпти деб баҳо беришини айтади:

- Судланаётганлар аввало 13 май воӄеасига гувоҳдир. Ҳозир Ўзбекистон президенти вазифасини бажараётган шахсга бундай гувоҳларни йўӄ ӄилиш энг биринчи, долзарб вазифа бўлиб турибди. Сабаби улар кейинчалик гуллаб ӄўйиши мумкин.

Бу суҳбатдошимиз судланаётганлар орасида Андижон вилоят Ички ишлар бошӄармасининг собиӄ раҳбари Дилмурод Оӄмирзаевни шахсан танишини айтиб:

- Энди Оӄмирзаев каби яхши милиция раҳбарлари ўрнига ёвуз жаллодлар келиши бу аниӄ. Эндиликда Андижон халӄини улар ӄўрӄувда ушлаб туриш учун ҳам шундай ӄилишади, - дейди андижонлик дастлабки суҳбатдошимиз.

- 13 май куни маҳаллий милиция Андижонда ӄандай ҳаракат ӄилган? - деган саволга:

- 13 май куни милиция ходимларининг жуда кўплари фуӄаро кийимида бўлган ва билакларига оӄ латта боғлаган эди. Милиция ходимларининг кўпларини юзларида мажбуран хизматни бажараётгани сезилиб турарди, – дея жавоб берди у.

13 май воӄеалари пайтида намойиш ӄилаётган тинч ахоли ӄўшилмоӄчи истагидаги милиция ходимлари ҳам ўшанда бўлганини, аксинча халӄӄа ӄурол ўӄталиб, баӄирган милиция ходимларини ҳам кўрганини суҳбатдошимиз гапириб:

- Эндиликда яхши милиционерлар судланмоӄда, халӄӄа ӄурол ўӄталганлари эса яна ўз хизматида ӄолаяпти, -- деди.

Андижондаги 23 нафар тадбиркор устидан бўлган суд пайтида,милиция ходимлари ва унинг раҳбарлари ахолига яхши муносабатда бўлганини айтади юрт кексаларидан бири:

- Фарзандларимизнинг суди бўлганида милиционерлар ва уларнинг бошлиӄлари атрофда юришган. Биз улардан ҳеч бир ёмонлик кўрмагандик, - деди 60 ёшли кекса.

- 13 май куни Андижонда милиционерлар эмас, аскарлар бизга ӄарата ўӄ отган эди. Чўлпон кўчасида ва Тешиктош ӄишлоғида ҳам бизни фаӄат аскарлар ўӄӄа тутган эди, милиция ходимларини, уларнинг раҳбарларини кўрмагандик, - дейди 60 ёшли онахон.

- Хужум бошланганда, ҳарбий ӄисмда бошлиғи ва навбатчиликдаги зобитлар ҳам йўӄ бўлган. Шунинг учун буларни суд ӄилса бўлади. Лекин вилоят Ички ишлар бошӄармаси раҳбариятининг бу ўринда айби бўлмаса керак. Менимча бу ерда асосий айб хавфсизлик хизмати ходимларида. Ҳозирда Миллий хавфсизлик ходимлари асосий ишлари ӄолиб, инсон ҳуӄуӄлари фаоллари ва демократлар билан курашиб ётибди, - деди Демократик ташаббуслар маркази Андижон вилоят раҳбари Дилшодбек Тиллахўжаев.
XS
SM
MD
LG