Линклар

Бугун қозоқ нефти янги очилган кувур орқали Хитойга оқа бошлади.


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 700 миллион долларлик нефт қувурини тантанавор тарзда очар экан, ушбу лойиҳанинг Қозоғистон-Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларида туган муҳим ўрини ҳақда гапирди.
"Биз Хитой раҳбари Ху Цзинтао билан давлатларимиз орасидаги дўстлик, яқин қўшничилик алоқалари тўғрисидаги шартнома доирасида ўтган йил май ойида ушбу нефт қувурини ётқизишни бошлашни келишиб олган эдик. Бу ҳақда мен биринчи бор 1997 йилда айтганимда кўпчилик буни утопия, яъни имконсиз деб атаган эди. Бугунги кунда бу реалликка айланди", - деди Назарбоев.
Қозоғистоннинг Атасу шаҳридан Хитой чегарасидаги Алашанку шаҳригача узайган минг километрлик ушбу қувур орқали йилига 20 миллион қозоқ нефтини Хитойга узатиш режаланган. Ҳозирниниг ўзида Қозоғистон дунёдаги энг кўп нефт ишлаб чиқарадиган мамлакатлар рўйхатига кирган. Айни пайтда бу давлат келаси ўн-йигирма йил мобайнида жаҳоннинг йирик нефт экпортчисига айланиш ниятларини ҳам яширмаётир.
XS
SM
MD
LG