Линклар

logo-print

Италия январ ойида Ироқдаги қўшинлари сонини 2600га қисқартирган холда 300 нафар ҳарбийсини у ердан олиб чиқишини маълум қилди.


Италия қўшинларини Ироқдан олиб чиқишни сентябр ойида бошлаган ва буни келаси йил оҳиригача якунламоқчи.
Айни пайтда Ироқда парламент сайлови ўтаётган айни кунда мамлакатда бир қанча портлашлар рўй берди. АҚШ ҳарбий қўмондонлигининг маълум қилишича, Бағдоддаги кучли қўриқланадиган "Яшил худуд" яқинида рўй берган портлаш оқибатида бир Америка ҳарбийси ва икки ироқлик енгил яраланган. Ироқнинг бошқа шаҳарларида ҳам нохуш воқеалар кузатилди. Мосул шаҳрида сайлов участкаси яқинидаги портлаш оқибатида бино қўриқчиси ҳалок бўлган. Тикритда эса сайлов участкаларидан бири минаметдан ўққа тутилган. Талафотлар йўқ.
Ироқдаги бугунги сайловларда мамлакат парламентига 275 депутат сайланиши керак. Овоз бериш фаол кечаётгани айтилмоқда. Аввалги сайловлардан фарқли бу гал ироқлик суннийлар ўз тарафдорларини сайловда қатнашишга чақирган. Ироқ Мудофаа вазири Садун ал Дулайми "Озодлик" мухбири билан суҳбатда бугунги сайлов тархий воқеа бўлади, деб айтган.
"Ироқликлар тахдидларга қарамай, ўз хоҳиш иродаларини билдириш, мамлакат бирлиги учун овоз бериш учун келганликларидан фахрлансинлар", - деди Садун ал Дулайми.
Ҳозирда Ироқда сайлов участкалари ёпилилб, овоз бериш тўхтаган. Айрим сайлов участкаларида овоз бериш бир соатга узайтирилди. Сайлов натижалари қачон айтилиши номаълум. Ўтган сайловларда овозларни санаш икки хафтага чўзилган эди.
XS
SM
MD
LG