Линклар

Ўзбекистонда қамоқхонадаги қийноқлар ҳамда Андижондаги 13 май кунги қирғиндан омон қолган бир гуруҳ фуқаролар Германияда даволанаётган Ўзбекистон Ички ишлар вазири Зокиржон Алматов жиноий жавобгарликка тортилиши керак деган талабда, даъво аризаси билан Германия Федерал Прокуратурасига мурожаат этишган.


Хьюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, фуқароларга қарши мунтазам ҳужумлар жиноят саналади ва Ўзбекистондаги бу билан боғлиқ холатлар ҳамда қийноқлар борасидаги даъволарни Германия Федерал прокурори текшириши керак.
Аввалроқ Германиядаги Халқаро Амнистия ташкилоти ҳам худди шундай талаб билан чиққан эди. Аммо, ҳозирча Германия Федерал прокуратурасидан бунга қандай жавоб бўлгани номаълум. Халқаро Амнистия ташкилоти вакили Имке Диерсон мамлакат қонунчилилига кўра Федерал Прокуратура дархол Алматов иши юзасидан тегровни бошлаши керак, деб айтган.
"Германия халқаро жиноят кодексига эга ва бу кодекс Германиядан ташқарида, ўзга давлат фуқаролари тарафидан содир этилган жиноятларни ҳам кўриб чиқишни тақазо этади", - деган Имке Диерсон.
XS
SM
MD
LG