Линклар

Россиянинг Мордова Муҳтор Республикасида Ўзбекистон фуқароси ўзини поезд тагига ташлаб ҳалок бўлган


Басира 14 декабрь куни таҳминан соат 18ларда Новые Полянки-Ялга темир йўлининг 11 километрида юк поезди номаълум фуқарони уриб кетди.

Рузаевка станциясининг ички ишлар бўлимининг линия штаби раҳбари Фёдор Фроловнинг айтишича, поезд уриб кетиши оқибатида ўлган кишининг шаҳси аниқланган. Ҳалок бўлган шаҳс 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган. У Новые Полянки темир йўл
станциясида монтёр бўлиб ишлаб келган.

Фёдор Фроловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон фуқароси ўзи вақтинчалик яшаётган темир йўл казармасига қайтаётганида тўсатдан келаётган поезд тагига ўзини ташлаган.
XS
SM
MD
LG