Линклар

Руминиядаги ўзбекистонлик ӄочӄинларнинг бир гуруҳи Чехияга кўчирилди


Абдулла Искандар Турғунбек Андижон воқеаларидан кейин Руминияга жойлаштирилган ўзбек қочқинларидан 15 нафари Чеҳияга олиб келинди.

Ўзбек қочқинларининг Чехияга жойлаштирилганлигини БМТқочқинлар идораси ходими Астрид Ван Гендрин Сторт тасдиқлади.

Айни пайтда Чеҳиянинг Острава шаҳридан 40 км нарида жойлашган полиция ходимлари бу борада маълумот беришни исташмади. Фақат полициячилардан бири 15 нафар ўзбекнинг 14 декабр куни эрталаб соат 11да келганини норасмий тарзда айтиб қўйди. Қочқинлар лагери атрофида киракашлик билан шуғулланувчи Риҳард исмли такси ҳайдовчиси ҳам бу маълумотни тасдиқлади.





Биз бу юзадан аниқроқ маълумот олиш учун Руминияга қўнғироқ қилдик. Руминиядаги ўзбек қочқинлардан бирининг жавоби мана бундай бўлди:

- 15 нафар дўстимиз Чехияга кетди. Уларнинг орасида, 3 нафар ӄочӄин оиласи билан кетди. Чехияга кетганларнинг 12 нафари эркак ва 3 нафари аёл, - деди Тимишоарадаги лагерда ӄолганлардан бири.





Суҳбат давомида, Руминияда ӄолган яна бошӄа ўзбекистонлик ӄочӄинларнинг кайфияти билан ҳам ӄизиӄдик.

- Умуман олганда, ҳаммамизнинг кайфиятимиз яхши, лекин шундай оғир кунларда халӄимизга ёрдам ӄила олмаётганимизда афсусдамиз ва ватанимизни ӄўмсаяпмиз. Тимишоарада туғилган чаӄалоӄни руминияликлар бизнинг фарзандимиз деб ардоӄлашади. Чаӄалоӄ мунтазам врачларнинг назоратида.

Руминиядаги ўзбекистонлик ӄочӄинларни бир ӄисми мана Чехияга кўчирилибди, энди яна бошӄа мамлакатларга кўчирилиш эҳтимоли борми деган саволга:

- Кўчирилиш эҳтимоли бор. Лекин бу номаълум, ӄолаверса, бу ердаги БМТ вакиллари бизнинг ҳавфсизлигимиз учун кўп гапларни айтмаслигимизни илтимос ӄилишган, - деди Руминиянинг Тимишоара шаҳридаги ӄочӄинлар лагерида жон саӄлаётган ўзбекистонликларнинг бири.

БМТ Қочқинлар идораси вакили Кристина Бунияга кўра, Чехияга келган Андижонлик қочқинлар алоҳида уй жой¸ йўл чиптаси¸ нафақа ва тибиий суғурта билан таъминландилар.





Бу маълумотни Чеxия ижтимоий таъминот вазирлиги вакиллари ҳам тасдиқлади. Айни пайтда Чехиядаги турли ташкилотларнинг Андижонликлар кўнглини топиш учун маданий ва ҳайрия тадбирлар ҳам режалаштиргани маълум бўлди.
XS
SM
MD
LG