Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш¸ Америка ҳарбийлари¸ Марказий раведка бошқармаси ва бошқа идораларнинг террорчиликда гумон этилганларга нисбатан ҳам мамлакат ичкариси¸ ҳам ташқарисида ноинсоний муносабатда бўлишини таъқиқловчи қонун лойиҳасини қўллашини билдирди.


Бунгача эса¸ Буш республикачи сенатор Жон МкКейн томонидан таклиф этилган мазкур қонун лойиҳасини қувватлашга қаршилик кўрсатиб келаëтган эди.
Бушга кўра¸ ўрнатилажак таъқиқ ва янги қоидалар бутун дунëга АҚШ ҳукуматининг маҳбусларга қийноқ қўлламаслик ва ўз халқаро мажбуриятларини бажариш истагида эканини намойиш қилади.
Въетнам уруши даврида асир тушган собиқ аскар Жон МкКейннинг айтишича¸ бундай қонун орқали АҚШ ўзининг террорчилардан фарқли эканини кўрсатади.
“Биз дунëга АҚШ нинг террорчиларга ўхшамаслигини билдирдик. Бизнинг террорчиларга мутлақ хайрихоҳлигимиз йўқ¸ аммо биз қанчалик ëвуз ва шайтоний бўлишидан қатъий назар¸ одам боласига нисбатан муносиб муомала кўрсатиш қадриятига содиқ миллатмиз”¸ - деди сенатор.
Террорга алоқадорликда айбланаëтганларга нисбатан қийноқ қўллашни таъқиқловчи қонун лойиҳасининг шу ой охирига қадар Конгресс томонидан тасдиқланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG