Линклар

Белорус парламентининг қуйи палатаси бугун 19 мартни келаси йилга мўлжалланган президентлик сайловлари куни деб белгилади.


Мазкур сайловларда иқтидордаги президент Александр Лукашенконинг ўз ваколат муддатини яна тўрт йилга узайтиришга уриниши кутилмоқда.
1994 йилдан бери президентликда қолаëтган Лукашенко Ғарб томонидан сайлов натижаларини сохталаштирганлик¸ ўз мухолифларини репрессия қилаëтганлик ва мустақил матбуот овозини ўчирганликда айбланмоқда.
Лукашенко эса ўз навбатида¸ Белорусда Грузия ëки Украинадаги каби рангли инқилоблар қилиш уринишларига тоқат қилинмаслигини айтиб келмоқда.
Европа Иттифоқи ва АҚШ¸ агар 2006 йилги президентлик сайловлари эркин ва адолатли ўтмаса¸ Лукашенко маъмуриятига қарши мавжуд санкцияларнинг янада кескинлаштирилишидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG