Линклар

Машҳур турк ëзувчиси Орхан Памук устидан кеча бошланган суд жараëнида бугун 7 февралга қадар танаффус эълон қилинди.


Бу муддат ичида Туркия адлия вазирлиги жараëнни давом эттириш-эттирмаслик борасида қарор чиқариши лозим.
Памук биринчи жаҳон уруши даврида Туркияда бир миллион арманилар қирғин қилинди¸ кейинги ўн йилликларда эса¸ 30 минг курд ўлдирилди¸ деган баëноти учун жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Туркияда табу ҳисобланган бундай гаплари учун машҳур ëзувчи уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Памукка ўз миллатини ҳақоратлаш айби қўйилмоқда.
Мазкур жараëн хусусида ташвиш изҳор қилган Европа Иттифоқи¸ Памук ишининг иттифоққа номзод давлатдаги сўз ва фикр эркинлиги вазияти учун синов деб атади.
XS
SM
MD
LG