Линклар

Хитой шимолидаги завод портлаши оқибатида дарëга тушган 180 километрлик узунликдаги кимëвий ахлат бугун Россиянинг Амур дарëсига келиб тушди.


Заҳарли сувнинг бир ҳафта ичида 600 минг аҳолиси бор Хабаровск шаҳрига етиб келиши кутилмоқда.
Вазиятни бевосита кузатиш учун Хабаровскка келган Россия фавқулодда ҳолатлар вазири Сергей Шойгу¸ маҳаллий ҳокимият сув ифлосланиши оқибатлари билан ишлашга тайëр эканини билдирди.
“Мен бу вазиятга нисбатан фавқулодда¸ ëки фавқулодда ҳолат деган сўзни ишлатишни истамайман”¸ - деди Шойгу.
Хитойнинг Йилин шаҳри заводларидан бирида 13 ноябр куни юз берган портлаш оқибатида 100 тонна саратонга элтувчи бензол моддаси ва бошқа кимëвий заҳарлар Россиянинг Амур дарëсига қуюлувчи дарëга оқди.
XS
SM
MD
LG