Линклар

logo-print

Ироқда кеча бўлиб ўтган парламент сайловларида берилган овозларни санаш жараëни давом этмоқда.


Маҳаллий сайлов участкаларида саналганидан сўнг¸ овоз бериш варақалари махсус қўриқчилар ҳамроҳлигида Бағдоддаги марказий сайлов комиссиясига олиб келинмоқда.
Ироқ сайлов комиссионери Фарид Аятнинг айтишича¸ дастлабки ҳисоб-китоблар кечаги сайловларда овоз берувчиларнинг қарийб 70 фоизи қатнашганини кўрсатмоқда.
АҚШ президенти Буш парламент сайловларини Американинг ўз-ўзини ҳимоя қилишга қодир демократик Ироқ қуриш мақсади томон ташланган катта одим¸ дея баҳолади.
БМТ бош котиби Кофи Аннан эса¸ Ироқ халқини сайлов натижалари эълон қилингач¸ уларни қабул қилишга чақирди. Кечаги сайловларда ироқликлар 275 ўринлик миллий мажлисга ўз вакилларини сайладилар.
XS
SM
MD
LG