Линклар

Европа Иттифоқи раҳбарлари имзоси учун ҳозирланган баëнот лойиҳасида Эрон президентининг яҳудийларга қарши кейинги чиқишлари кескин қораланади.


Маҳмуд Аҳмадийнажод аввалига Исроилни Европа ëки Шимолий Америкага кўчиришни таклиф қилди¸ кеча эса¸ яҳудийларга қарши иккинчи жаҳон уруши даврида амалга оширилган ҳолокост қирғинини¸ афсона дея атади.
Европа Иттифоқи раҳбарлари бу баëнотларни мутлақ қабул қилиб бўлмайдиган¸ дея баҳоладилар.
Хабарларга кўра¸ иттифоқнинг 25 раҳбари Европадаги Эрон расмий вакилларидан Аҳмадийнежаднинг яҳудийларга қарши баëнотларига тушунтириш беришни сўрашни ҳам режалаштирмоқдалар.
Бугун Эрон ички ишлар вазири Аҳмадийнежаднинг мазкур баëнотлари Ғарб ҳукуматлари томонидан тўғри тушунилмаганини билдирди.
Айни пайтда¸ ташқи ишлар вазири Аҳмадийнежад Эроннинг Исроилга нисбатан сиëсатини яна бир бор баëн қилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG